Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилди

03.08.2021 10:03

ТОШКЕНТ, 3 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги ?нтеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази негизида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ташкил қилинди.

Қарорда белгиланишича, институт юридик шахс мақомига эга бўлган давлат илмий муассасаси бўлиб, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги ?нтеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий марказининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

?нститут ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилиши белгиланган.

?нститут директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ?нститут тузилмасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда ?нститутнинг “?нтеллектуал дастурий тизимлар” қўшма лабораторияси ташкил этилади.

 

Қўшма лаборатория ?нститутнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

?нститутга республикадаги илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида амалга ошираётган илмий ва ўқув фаолиятига, жумладан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ҳузурида ташкил этилаётган Рақамли технологиялар илмий-инновацион марказига яқиндан кўмаклашиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қўшимча вазифа юклатилади.

Қарорда мазкур институт Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Бўз-2 мавзеси, 17-а уй манзилда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши қайд этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net