"Рангсиз тушлар" фильми "Asiatica Film Festival XXI" халқаро фестивалида иштирок этади

14.12.2020 11:47

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 18-22 декабрь кунлари ?талия Республикасининг Рим шаҳрида 18 мамлакатдан саралаб олинган фильмлар иштирокида "Asiatica Film Festival XXI" халқаро кинофестивали бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбеккино» маълумотига таяниб.

Мазкур кинофестиваль Осиё қитъасида сўнгги йилларда суратга олинаётган сара кинокартиналарни кўриш орқали, қисқа метражли, бадиий ва ҳужжатли фильмлар орасидан муносибларини тақдирлайди.

Кинофестивалда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан тасвирга туширилган "Рангсиз тушлар" бадиий фильми ҳам иштирок этади.

Фильмда бир неча йиллик маҳкумликдан сўнг озодликка чиққан аёл – Кашмиранинг жамиятга мослашишидаги қийинчиликлар ҳикоя қилинади. Шунингдек, ўткир ижтимоий муаммолар ва жамиятнинг айрим камчиликлари намойиш этилган.

Фильмда ролларни Феруза Саидова, Карим Мирҳодиев, Шоҳида ?смоилова, Бекзод Абдумухитов ва Асал Абдуллаева ижро қилган. Картина сценарий муаллифи Умид Ҳамдамов, оператор Азизбек Арзиқулов, рассом Шамшод ?броҳимов, композитор Убайдулло Каримов.

"Asiatica Film Festival XXI" халқаро кинофестивали доирасида таниқли киномутахассислар билан маҳорат дарслари, ижодий суҳбатлар, халқаро доирада эътироф этилган киноасарларнинг муҳокамалари ҳам бўлиб ўтади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net