Қўшни давлатлардан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш муддати 15 мартгача узайтирилди

11.02.2020 16:24

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистонга кўчириш бўйича муддат 15 мартга қадар узайтирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинган қарор талабалар ва улар ота-оналаридан келиб тушган мурожаатлар асосида қабул қилинган.

Вазирлик матбуот хизмати хабарида келтирилишича, мамлакатимиз ҳудудларидаги олий таълим муассасаларида ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Ўз ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқаролар 2020 йилнинг 15 мартига қадар ҳудудлардаги ишчи гуруҳларга ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин.

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим даргоҳларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳларга зарур ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилганда, ишчи гуруҳлар томонидан сўзсиз қабул қилинади. Ўқишни кўчиришда ҳеч қандай имтиҳон бўлмайди!

Ҳамюртларимизни ўз хизматларини таклиф қиладиган айрим фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирамиз, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net