Қозоғистонлик бокс усталари Elorda Cup турнирида Куба ва Ўзбекистонни катта фарқ билан ортда қолдирди

05.07.2022 17:45

Бокс бўйича Қозоғистоннинг эркаклар терма жамоаси Нур-Султонда илк бор ўтказилган Elorda Cup турнирида медаллар сони бўйича мутлоқ ғолибликни қўлга киритди, деб ёзмоқда «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги.

Мазкур мусобақада қозоғистонлик боксчилар нақ 11 дона олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медални қўлга киритишган ва  медаллар сони бўйича рақибларидан катта фарқ билан илгарилаб кетган.  

Турнирда Куба терма жамоаси битта олтин ва учта кумуш медаль билан иккинчи ўринни эгаллади. Битта олтин, иккита кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада учинчи ўрин билан қаноатланишга тўғри келди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net