Қозоғистонга мунтазам авиарейслар сони кўпайтирилиши маълум қилинди

11.02.2021 10:06

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси авиация маъмуриятларининг келишувига асосан, жорий йил 15 февралидан бошлаб Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар сони икки давлатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир томондан ҳафтасига 1 тадан 2 тагача кўпайтирилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Транспорт вазирлиги маълумотига таяниб.

“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида ҳафтасига 2 маротаба - сешанба ва жума кунлари мунтазам авиақатновлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мазкур йўналишларда Қозоғистоннинг “Air Astana” авиакомпанияси томонидан ҳам парвозлар бажарилиши кутилмоқда. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net