Қозоғистондан муносабат: Ўзбекистон раҳбарининг БМТ ?ҲКнинг 46-сессиясидаги нутқи инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муаммоларни б

25.02.2021 10:08

НУР-СУЛТОН, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг (?ҲК) 46-сессиясидаги нутқида баён этилган таклиф ва ташаббусларга Қозоғистон «Дипломатик клуби» президенти Қайирболат Сахметов ўз муносабатини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларини шакллантириш ва аниқлашга бундай жиддий ёндашгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга ўз ҳурматимизни изҳор этишимиздан хурсандмиз. Биз учун Ўзбекистон биродар мамлакат, яхши қўшнидир. Ўзбекистон билан турли соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга интилаяпмиз.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида БМТнинг “?нсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват” ташаббусини илгари суришга ҳисса қўшган ҳолда асосий устувор йўналишларни белгилаб берди.

“Ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойилига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу бағрикенглик сиёсатини, шунингдек, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни тавсифлайди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда гендер сиёсатини амалга оширишда ижобий изчиллик мавжуд. Жорий йилда мамлакатда аёлларнинг жамиятнинг ижтимоий, сиёсий ва ишбилармонлик ҳаётидаги ролини оширишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистонда аҳолининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этишини ҳисобга олиб, ушбу йўналишда Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилаётгани, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасининг тақдимоти ўтказилиши таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Осиё минтақасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш механизмини яратишга ёрдам берадиган Қийноқларга қарши конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилиш ниятида.

Мухтасар айтганда,  Ўзбекистон Президентининг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи, шубҳасиз, жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини ушбу соҳадаги муаммоларни биргаликда ҳал этишга чақирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net