Қозоғистондаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

21.12.2020 14:58

ТОШКЕНТ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълум қилишича, учрашувда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов ва мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчиси С.Ниёзхўжаев иштирок этган.

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси, хусусан, меҳнат миграцияси соҳасида имзоланган келишувларни ижросини таъминлаш, Қозоғистонда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Қозоғистонда очилиши режалаштирилаётган ваколатхонаси юзасидан ташкилий масалалар бўйича келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net