Қозоғистонда янги таҳрирдаги “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоби тақдимоти ўтказилди

14.09.2020 16:57

НУР-СУЛТОН, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонасида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти саъй-ҳаракати билан янги таҳрирда чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Қозоғистондаги “Ўзбек тили дўстлари” клуби аъзолари, Нур-Султон шаҳри Ўзбек этно-маданий маркази аъзолари қатнашди.

Тақдимот доирасида Ўзбек этномаданий маркази раҳбари ва Қозоғистон халқи ассамблеяси раиси ўринбосари Шерзод Пўлатовга 5 жилдли янги таҳрирдаги “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоби топширилди.

Мулоқотда қайд этилганидек, дипломатик ваколатхона мамлакатимизда давлат тилини кенг тарғиб қилиш, миллий ва халқаро миқёсдаги мақомини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар ижроси доирасидаги ишларни изчил давом эттиради. Хусусан, 21 октябрь – ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобининг навбатдаги тақдимотини ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу нуфузли сана муносабати билан Қозоғистон Республикаси Давлат архиви биносида Қўлёзмалар ва ноёб китоблар миллий маркази, Қозоғистон халқи ассамблеяси илмий-эксперт кенгаши, Ўзбек этномаданий бирлашмасининг Нур-Султон шаҳри маркази билан ҳамкорликда маданий тадбир ташкил этилади

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net