Қозоғистонда 13 июль пандемия қурбонлари хотираси учун Миллий мотам куни деб эълон қилинди

13.07.2020 12:10

НУР-СУЛТОН, 13 июль. /«Дунё» АА/. Бугун, 13 июль куни Қозоғистонда коронавирус пандемияси қурбонига айланган фуқаролар хотираси учун Миллий мотам куни, деб эълон қилинди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Бугун Миллий мотам куни сабабли Нур-Султон вақти билан соат 12:00 да мамлакат бўйлаб бир дақиқалик сукут эълон қилинди», — дейилади «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги хабарида.

Президент Қосим-Жомарт Тоқаев 8 июль куни телевидение орқали Қозоғистон халқига қилган мурожаатида мамлакатда 13 июлни Миллий мотам куни, деб эълон қилишга қарор қилганини маълум қилган эди.

Умумхалқ мотам кунида мамлакатда ва оммавий ахборот воситаларида кўнгилочар кўрсатувлар, тадбирларни ўтказиш бекор қилинди. Давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб, шунингдек, чет эллардаги дипломатик ваколатхоналар биноларида туширилмоқда. Умуман олганда, мустақиллик йилларида Қозоғистонда тўққизинчи марта мотам эълон қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, 13 июль ҳолатида, Қозоғистонда СOVID-19 билан касалланганлар сони 58 минг 253 тага етган. Шундан, 33 минг 814 киши соғайган бўлса-да, 264 киши коронавирусдан вафот этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net