Қозоғистон Президентининг матбуот котиби коронавирус билан касалхонага ётқизилди

07.06.2020 10:30

НУР-СУЛТОН, 7 июнь. /“Дунё” АА/. Кеча Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уалида коронавирус аниқланган, деб хабар беради Дунё мухбири.

“Казинформ” агентлиги матбуот котибининг Facebookдаги саҳифасида жойлаштирилган сўзлардан иқтибос келтирган: “Мен ҳозир шифохонада мутахассислар назоратидан. Аҳволим – қониқарли”.

Б.Уали барчани ўз соғлигини асраш, қариндошлари ва яқинларига зиён етказмаслик учун карантин қоидалари ва профилактика талабларига қатъий риоя қилишга чақирган.

Расмий маълумотларга кўра, 6 июнь куни Қозоғистонда коронавирус инфекциясига чалинган 183 киши аниқланган. Бу билан ушбу мамлакатда Covid-19 билан касалланганларнинг сони 12 минг 694 га етган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net