Қозоғистон Президенти 8 март байрам тадбирларини бекор қилди

02.03.2020 12:13

ТОШКЕНТ, 2 март. /“Дунё” АА/. Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Нур-Султонда бўлиб ўтиши режалаштирилган тантанали йиғилиш ва концертни бекор қилди. Бу ҳақда “Kazinform” халқаро ахборот агентлиги Давлат раҳбарининг “Тwitter” саҳифасидаги хабарга асосланиб маълумот тарқатди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда, жумладан шундай дейилади: «Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Нур-Султонда ўтказилиши режалаштирилган тантанали йиғилиш ва концертни бекор қилишга қарор қилдим. Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши билан боғлиқ хавфсизликни таъминлаш мақсадида шундай қилинди. Азиз хотин-қизлар, сизларга бахт, соғлиқ ва фаровонлик тилайман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net