Қозоғистон миллий паркларни ривожлантиришда Америка андазасидан фойдаланади

10.06.2020 13:08

НУР-СУЛТОН, 10 июнь. /“Дунё” АА/. 2030 йилгача Қозоғистон миллий паркларига жалб этиладиган хусусий сармоя ҳажмини 500 миллиард тенгега (1,25 миллиард АҚШ доллари), 20 мингта қўшимча ишчи ўринлари яратиш ва сайёҳлар оқимини 1,5 миллиондан 12,5 миллионга етказишни режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Қозоғистон миллий паркларини ривожлантиришдаги асосий муаммолар - бу ётоқ жойларининг сифати пастлиги, умумий овқатланиш ва тегишли инфратузилмалар яъни йўлакларда керакли жиҳозлар, маълумот марказлари, ижарага бериш пунктлари, эсдалик совғалар дўконлари ва кузатув майдончаларини йўқлигидир, деб хабар беради “Казинформ” Халқаро ахборот агентлиги Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги маълумотига таяниб.

Агентлик маълумотига кўра, турли мамлакатлар тажрибаси ўрганиб чиқилгандан сўнг Қозоғистондаги миллий паркни ривожлантиришда Америка андазасидан фойдаланишга қарор қилинди, унга кўра янги қурилишларни амалга оширмаслик, сайёҳлар йўлаклари ва маршрутларини ривожлантириш, йўлаклар бўйида глэмпингларни (тарж. очиқ табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш учун меҳмонхона номерига эга бир қатор қулайликлар мавжуд кэмпинг тури) жойлаштириш, кэмпинглар, кузатув майдончалари, этно-қишлоқлар, палаткалардан иборат лагерлар шаҳарчаси маъқул деб топилди.

Бугунги кунда қўшни Қозоғистонда 13 миллий парк бор. Ўтган йили ушбу паркларга 1,5 миллион киши ташриф буюрган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net