Қозоғистон чегарасида тўпланган Ўзбекистон фуқаролари истисно тариқасида чегарадан ўтказилади

18.05.2020 17:22

ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Россия ва Қозоғистон билан олиб борилган музокаралар натижасида чегарада тўпланган ўзбекистонликларни истисно тариқасида автобусларда Ўзбекистонга олиб келишга рухсат берилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги манбасига таяниб.

Фуқароларнинг шахсий автомобиллари Самара вилояти ҳудудида ташкил этилган махсус автотураргоҳда қолдирилади.

Чегара ёпиқ бўлгани боис фуқаролар бир марта, истисно тариқасида олиб ўтилади. Шунинг учун Россиядан бошқа ҳайдовчилар келган тақдирда, улар чегарадан ўтказилмайди.

Хабарда Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган бошқа фуқаролардан доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларига қайтиб туришлари, ташкил қилинган чартер рейслар учун рўйхатдан ўтиб, навбатлари келганда Ўзбекистонга кириб келишлари сўралган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Қозоғистон орқали Ўзбекистонга келмоқчи бўлган 800 нафарга яқин фуқаро чегарада тўплангани, карантин сабабли Россия ва Қозоғистон томони уларни чегарадан ўтказмаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net