Қорақалпоғистонда қуввати 200 МВт бўлган навбатдаги шамол электр станциясини қуриш учун 12 та халқаро компания ариза берди

20.07.2022 15:18

ТОШКЕНТ, 20 июль. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 1 апрель куни Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси лойиҳасини амалга ошириш учун малакали инвесторларни танлаш эълон қилинган икки босқичли тендерга 17 июлга қадар Ўзбекистон Энергетика вазирлигига халқаро компаниялардан 12 та ариза келиб тушди, деб хабар бермоқда« Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида Энергетика вазирлиги, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Қораўзак туманлари ҳудудида қуввати 200 МВтга тенг бўлган навбатдаги шамол электр станцияси қурилиши режалаштирилган.

Тендер жараёни энг юқори халқаро стандартлар ҳамда очиқлик ва шаффофлик талабларига мувофиқ ўтказилмоқда.

Маълумот учун: Ўзбекистон ҳукумати  2030 йилгача мамлакатимизда 12 ГВт қувватга эга экологик тоза энергия ишлаб чиқариш мақсадида кенг кўламли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш стратегиясини амалга оширмоқда.

Ушбу ташаббус доирасида ҳукумат Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан умумий қуввати 2 000 МВт (Шамол дастури) бўлган йирик шамол энергетикаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилиш учун ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Тендер комиссияси ушбу 12 та компаниядан келиб тушган аризаларнинг тўлиқлиги ва RFQ нинг белгиланган шартларига мувофиқлигини баҳолашга киришади, шундан сўнг малакали иштирокчилар эълон қилинади. Кейинчалик малакали иштирокчилар тендер жараёнининг иккинчи босқичида иштирок этишга таклиф қилинади.

Тендерда қизиқиш билдирган, дастлабки саралаш талабномаларини тақдим этган ҳамда аризалари тендер комиссияси томонидан кўриб чиқиладиган ва баҳоланадиган талабгарлар ичида  БАА, Саудия Арабистони, Гонконг, Хитой, Туркия, Кайман ороллари, Ҳиндистон, Япония, Франция компаниялари бор.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг йил 24 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Беруний туманига ташриф буюриб, 100 МВт қувватли янги шамол электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйиб берган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net