Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича янгича ёндашув

04.01.2021 11:25

ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ кеча вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини жалб этган ҳолда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш ва келгусидаги жадал ўсишини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтдаги мавжуд аҳволни чуқур ва холис таҳлил қилиш, ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг самарали ечимларини ишлаб чиқиш мақсадида маҳаллаларда «Маҳалла раиси – ислоҳотчи» тамойили асосида иш олиб бориш зарурлиги белгилаб олинди. Қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, rамбағалликни қисқартириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифалари қўйилди.

?шчи гуруҳ аъзолари - вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари Урганч, Хива ва Нукус шаҳарларига, шунингдек, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларига, ходимлари эса уларнинг ҳудудида жойлашган маҳаллаларга бириктирилди. Хоразм вилоятининг 519та ва Қорақалпоғистон Республикасининг 416та маҳалла раислари билан яқин ҳамкорликда аҳолини коммунал ва ижтимоий инфратузилма объектлари, иш билан таъминлаш ва бошқа эҳтиёжлари билан боғлиқ долзарб муаммоларни ўрганиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Ўз навбатида, мавжуд иқтисодий имкониятлар ва саноат ихтисослашувига асосланиб, маҳаллаларда янги истиқболли инвестициявий лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар белгилаб берилди.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида ҳар бир маҳалла бўйича унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рағбатлантиришга оид амалий чора-тадбирлар режалари тузилиб, аниқ тадбирлар, масъул ижрочилар ва вазифаларни бажариш муддатлари кўрсатилади.

Кейинги ҳафтада ишчи гуруҳи ушбу ҳудудларда фаолиятини давом эттиради. Туман ва шаҳарларга бириктирилган масъулларнинг ишини назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни бир қатор вазирликлар, идоралар ва тармоқ бирлашмаларининг раҳбарларидан иборат Республика штаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси амалга оширади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net