Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Буюк Британия элчиси билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликка оид муҳим масалала

21.01.2021 14:35

ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси, Буюк Британиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Женева шаҳридаги бошқа ваколатхоналари раҳбарининг ўринбосари Рита Френч билан онлайн-мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълум қилишича, тадбирда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлоу ҳам иштирок этди.

Онлайн-мулоқот қатнашчиларига Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон томони ?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияни босқичма-босқич амалга ошириш, болалар меҳнатини йўқ қилиш, халқаро меҳнат стандартлари ва меъёрлари, қабул қилинган янги қонунлар, аёлларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини кучайтириш борасидаги маълумотлар тақдим этилди.

Музокараларда томонлар ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини қайд этишди.  Бу ўз навбатида барча соҳаларда муносабатларни янада янги босқичга олиб чиқувчи халқаро шартномаларни ўз вақтида ратификация қилинишида муҳим эканлигини таъкидлаб ўтилди.

?штирокчилар, шунингдек, коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши кўламига ҳам тўхталиб, ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Буюк Британияда кўрилаётган чоралар тўғрисида фикр алмашди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатларни ва амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича ўзаро мажбуриятлар тасдиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net