Қонунчилик палатаси депутатининг Конституциявий ислоҳотларга бағишланган мақоласи Покистоннинг етакчи газетасида чоп этилди

01.07.2022 22:11

?СЛОМОБОД, 1 июль. /«Дунё» АА/. Покистоннинг «National Herald Tribune» газетасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ?номжон Қудратов томонидан ёзилган «Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси халқимиз муаллифлигида яратилади»  сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур мақолада  Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббуси ҳақидаги мулоҳазалар ўз ифодасини топган.

Муаллиф қайд этганидек, бугун шиддат билан ўзгараётган дунёда рўй бераётган гиёсиёсий вазиятлар, энг аввало, мамлакатимизни келгуси беш йилда ривожлантиришга қаратилган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси ва унда белгиланган мақсадларни амалга ошириш нафақат қонунларимизни мустаҳкамлашни, шу билан бирга, Бош қомусимизда ҳам инсон қадрини юксалтиришга қаратилган нормаларни янада такомиллаштириб, бугунги замон талабларига мослаштиришни тақозо этмоқда.

«Ушбу стратегиянинг бевосита муаллифи бўлган юртдошларимиз томонидан давлатимиз раҳбарининг Президент сайлови тарғиботлари жараёнларида ҳудудларда сайловчилар билан ўтказган учрашув ва мулоқотларида бир неча бор айнан Конституциямизни бугунги замон талабларига мослаштиришга оид қатор таклиф ва ташаббуслар билдирилган,- дейди   Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутати. - Биргина мисол давлат раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда бугун экологик муаммолар кун сайин салбий тус олаётгани, инсонларнинг экология билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари каби нормалар Бош қомусимизда ўз аксини топиши мақсадга мувофиқ бўлиши ташаббуси илгари сурилган эди».

Муаллифнинг фикрича, Конституциявий ислоҳотларни бошлаш ташаббуси, шунингдек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва «Миллий тикланиш»  демократик партияси томонидан илгари сурилди.

Ўтган вақт давомида Конституцияни такомиллаштириш учун фуқароларга ўз таклифларини билдиришнинг бир неча кўринишдаги имкониятлари яратилди. Жумладан, Meningkonstitutsiyam.uz портали ҳамда махсус Telegram-бот ва колл-марказ орқали таклифлар қабул қилинди, дейилади нашрда.

Материалда, шунингдек, давлатимиз раҳбари, халқ вакиллари томонидан илгари сурилган ташаббуслар жамоатчилик томонидан қизғин қўллаб-қувватлангани қайд этилган. Муаллиф “Хўш бунинг сабаби нимада,  Нега ушбу ташаббус қисқа вақт ичида мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйди?” деган мазмундаги саволларни ўртага ташлайди ва уларга жавоб беришга ҳаракат қилади. 

«Сабаби, ушбу ташаббус минглаб фуқароларимиз кўнглидаги ўзгариш ва ислоҳотларга замин яратиб бериши билан аҳамиятлидир. Маълумки, инсон улғайиб, тафаккур дунёси кенгайгани сари унинг ўзига бўлган талаби ҳам ортиб боради. Ўтган йиллар давомида жамиятимиз ва унда илгари сурилаётган ғоя ва ташаббусларда халқимизнинг иштироки ва улар томонидан билдирилаётган фикр-мулоҳазаларининг аҳамияти ҳар томонлама ортди», деб ёзади муаллиф.

Мақола сўнггида халқ вакили ?номжон Қудратов ҳозир халқимиз муаллифлигида ишлаб чиқиладиган Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси мамлакатимиз тараққиёти, фуқароларимиз турмуш тарзини юксалтириш йўлида қабул қиладиган қонунларимиз учун асос бўлиб хизмат қилишини қайд этган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net