Қирғизистоннинг сайланган Президенти инаугурацияси 28 январь куни бўлиб ўтади

21.01.2021 14:34

ТОШКEНТ, 21 январ. /«Дунё» АА/. Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчи, Жогорку Кенеш раҳбари Талант Мамитов янги сайланган Президент инаугурацияси маросимига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Кабар» давлат агентлигининг маълум қилишича, сайланган Президентнинг инаугурация маросими жорий йил 28 январь куни бўлиб ўтади.

Сайланган Президент Садир Жапаров бугун бош вазир лавозимидан истеъфога чиқди. Шу билан бир қаторда  амалдаги ҳукумат ҳам истеъфо берган.

Амалдаги ҳукумат аъзоларига янги ҳукумат сайлангунга қадар ўз вазифаларини бажариш вазифалари юклатилган.

11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни 10 январь куни бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси, шунингдек Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net