Қирғизистон хорижликларнинг мамлакатга кириб келишига жорий қилинган чекловларни юмшатмоқда

06.12.2020 10:04

ТОШКЕНТ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Қирғизистон 4 декабрдан бошлаб “Манас”, “Ўш” ва “?ссиқкўл” халқаро аэропортлари орқали чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яна мамлакатга қабул қилишни бошлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.  

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат ҳукумати коронавирус тарқалиши муносабати билан ҳаво қатнови орқали ташриф буюрувчи хорижликларга нисбатан жорий этилган чекловларни бекор қилган. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли давлат органлари томонидан 2021 йилда ўтказиладиган навбатдан ташқари президент ва парламент сайловларига халқаро кузатувчи сифатида таклиф этилган хорижликларнинг келишига оид барча чекловлар ҳам бекор қилинган.

“2020 йилнинг 4 декабридан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мунтазам авиарейслар орқали Қирғизистон Республикасига келишлари мумкин”, - дейилган ташқи сиёсат маҳкамаси веб-сайтида.

“Манас, “Ўш” ва “?ссиқкўл” аэропортлари назорат пунктларида жорий қилинган чекловлар бекор қилинган. Мамлакатга кириб келаётган хорижликлар келишидан уч кунгача бўлган муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича топширган ПЗР-тест натижаларини ўзи билан бирга олиб келиши шарт.

Парвознинг узоқ давом этиши ёки рейс кечикиши оқибатида ПЗР-тест натижаларининг амал қилиш муддати ўтиб кетган бўлса, у ҳолда чет элликлар мамлакатга кириб келган заҳоти қайта синовдан ўтиши керак, дейилади Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, Қирғизистонда 74 минг 973 кишида COVID-19 қайд этилган бўлиб, ўтган бир сутка давомида 328 та янги касалланиш ҳолати аниқланган. Ўтган кун давомида 455 киши уй шароитида даволаниб, коронавирусдан соғайган (пандемия бошланганидан буён жами 66 минг 993 та ҳолат). 6 декабрь ҳолатига кўра, қўшни давлатда COVID-19 билан боғлиқ 1 минг 295 ўлим ҳолати қайд этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net