Қашқадарё вилоятида ёш мутахассислар масъулиятли лавозимларга вақтинча тайинланди

18.01.2021 15:52

ТОШКЕНТ, 18 январь. /"Дунё" АА/. Қашқадарё вилоятида бир гуруҳ ёш кадрлар 10 кун муддатга вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шунингдек шаҳар ва туманлар раҳбарлари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Вилоят ҳокимлигининг Телеграм-каналида эълон қилинган хабарда айтилишича, бу ҳақда вилоят раҳбари Зойир Мирзаев маълум қилган. Вилоят раҳбари ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари Тошкент шаҳрига 10 кунга “Чинобод Плаза” санаторийсида режали тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун кузатилган.

"Газета.уз" онлайн-нашри масъулиятли лавозимларга вақтинча тайинланган ёшларнинг исм ва фамилиялари рўйхатини келтирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net