Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили афғонлараро тинчлик ўрнатиш онлайн видeоконфeрeнцияда иштирок этди

19.06.2020 11:40

ТОШКЕНТ, 19 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили ?сматулла ?ргашев 2020 йилнинг 18 июнь куни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалалари бўйича онлайн-конференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида таъкидланишича, маслаҳатлашув учрашувида АҚШ, Германия, ?ндонезия, Норвегия ва Қатарнинг махсус вакиллари ҳам иштирок этган.

Тадбирда Афғонистондаги можарони ҳал қилиш ҳамда афғонлараро тинчлик музокараларини тезроқ бошлаш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Онлайн музокараларда Афғонистонга барча имкониятларни ишга солган ҳолда кўмаклашиш, айниқса пандемия шароитида ёрдамлашишнинг устувор йўналишлари тўғрисида батафсил фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net