Президент Шавкат Мирзиёев халқаро ҳамжамиятни Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ Конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қ

23.09.2020 13:04

ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқининг трансляцияси давом этмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари сессия иштирокчиларига Ўзбекистонда коронавирус тарқалишига қарши курашиш, пандемия оқибатларини юмшатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот тақдим қилди.

Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг пандемияга қарши саъй-ҳаракатларини, жумладан, зарур дори-дармон ва вакциналар ишлаб чиқиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди.

Сессия иштирокчилари, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, камбағалликни камайтириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича қилинаётган ишлар натижалари билан таништирилди.

Ўзбекистон Президенти Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ Конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Видеотрансляция давом этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net