Президент Шавкат Мирзиёев: “Ўзбекистон ёшлари – мамлакатни модернизация қилиш бўйича ислоҳотлар ҳаракатлантирувчи кучи ва фаол иштирок

12.08.2020 17:18

ТОШКЕНТ, 12 август. /“Дунё” АА/. Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ёшлар – 2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” Самарқанд онлайн форумида иштирок этаётган БМТ, ЮНЕСКО, Халқаро меҳнат ташкилоти, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, ?ҲТ ва бошқа етакчи халқаро ташкилотлар вакилларини қутлар экан, “Ўзбекистон ёшлари – мамлакатни модернизация қилишга қаратилган жадал ва кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва фаол иштирокчиси”, дея қайд этди.

Давлатимиз раҳбари ўз табригида “Аҳолисининг ярмидан зиёдини ёшлар ташкил этадиган Ўзбекистонда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Фақат кейинги йилларнинг ўзида ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уйғун ривожлантиришга, ҳар бир навқирон инсон жамиятда муносиб ўрин эгаллашига қаратилган бир қатор қонунлар, Президентнинг фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари қабул қилинди”, дея таъкидлади.

Табрикда алоҳида қайд этилганидек, “Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари тузилди, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилди”.

Президентимиз табригида, шунингдек, ҳозирги вақтда “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепцияси ишлаб чиқилаётганини маълум қилган. Концепцияда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолашнинг ягона мезонлари, ёшлар сиёсатини баҳолашнинг миллий индекси жорий этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net