Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашинининг Саммити бошланди

18.12.2020 11:10

ТОШКЕНТ, 18 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Саммитда МДҲ доирасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг барча йўналишларида, шунингдек, янги хатар ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш соҳасида кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболларини баҳолаш масалалари  муҳокама қилинади.

Мажлисда, шунингдек,  делегациялар раҳбарлари МДҲни 2030 йилгача бўлган муддатда янада ривожлантириш концепцияси лойиҳаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига асос солинганининг 75 йиллиги муносабати билан ҳамда халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотлар ва 2021 йилда Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказиш жойи тўғрисидаги қарорлар қабул қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net