Президент Шавкат Мирзиёев: “Бугунги кунда инсоният дуч келаётган кўплаб муаммолар уларни ҳал этиш жараёнига ёшларни жалб қилишни талаб э

12.08.2020 17:19

ТОШКЕНТ, 12 август. /“Дунё” АА/. Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ёшлар – 2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” Самарқанд онлайн форуми иштирокчиларига йўллаган табригида “Бугунги кунда инсоният дуч келаётган кўплаб муаммолар – тинчлик ва хавфсизликка таҳдидлар, терроризм ва экстремизм, ирқчилик, иқлим ўзгаришлари, шунингдек, COVID-19 пандемияси – ўзаро келишилган глобал ҳамкорликни ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш жараёнларига ёшларни фаол жалб қилишни талаб этаётгани”га эътибор қаратди.

– “БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг қабул қилиниши жаҳондаги икки миллиарддан ортиқ йигит ва қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир. У ёш авлодни маърифий руҳда тарбиялаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратишдек эзгу мақсадларга хизмат қилади”, – деди давлатимиз раҳбари. – “Ушбу ташаббус халқаро жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда”.

Президентимиз ўз табригида Самарқанд форум иштирокчилари ҳам ана шу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ҳужжат лойиҳасини ўз амалий таклифлари билан бойитишларига ишонч билдирди.

“Бугун ўз ишини бошлаётган Самарқанд ёшлар форуми глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини,  тинчлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида навқирон авлод томонидан қўйилган муҳим амалий қадам ва қимматли ҳисса бўлади, деб умид қиламан”, – дейилади Ўзбекистон Президенти табриги якунида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net