ТОШКЕНТ, 9 июль. /?А «Дунё»/. Маълумки, жорий йил октябрь ойининг учинчи ўн кунлигида мамлакатимизда Президенти сайлови бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу муносабат билан қуйидамиллий сайлов қонунчилигига оид айрим муҳим саналар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
– 5 августга қадар (сайловга камида саксон кун қолганида) вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари тегишли маҳаллий Кенгашлар томонидан ўн бир — йигирма бир нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади;
– 10 августга қадар (сайловдан камида етмиш беш кун олдин) сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган жойи эълон қилинади;
– 15 августгача (сайловга камида 70 кун қолганида) – сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиши керак;
– 20 августда (сайловга 65 кун қолганида) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш бошланади;
– 9 сентябрда (сайловга 45 кун қолганида) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тугайди;
– 14 сентябргача (сайловга камида қирқ кун қолганида) округ сайлов комиссияси беш - ўн тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда участка сайлов комиссиясини тузади;
– 19 сентябрда (сайловга ўттиз беш кун қолганида) номзодларни рўйхатга олиш тугалланади;
– 20 сентябрдан (номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртаси) сайловолди ташвиқоти бошланади;
– 9 октябргача (сайловга ўн беш кун қолганида) сайловчиларнинг рўйхатлари ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилади.
– 22 октябрь - сайловолди ташвиқотининг охирги куни.