Президент маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва сўз эркинлигини таъминлаш маса

04.11.2020 11:04

ТОШКЕНТ, 4 нояьрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг ?қтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ўртасида видео-алоқа орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-тадбирда Ўзбекистондаги ислоҳотлар йўналиши ва кўлами, жумладан, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлаш, давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

С.Чакрабартининг таъкидлашича, ўз фуқароларининг хоҳиш-истакларини эшитадиган давлат уларнинг фикрларига муносабат билдиради. Бу йўналишни кучайтириш зарур, сабаби аҳолининг муайян қатламлари, хусусан, ёшлар ўзлари маъқул кўрадиган алоқа каналларига эга. «Ташкилотингизнинг тажрибаси ва имкониятлари бу борада асосий роль ўйнайди», — дея таъкидлади маслаҳатчи.

АОКА раҳбари А.Ходжаев кейинги йилларда мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, давлатимиз раҳбари томонидан  очиқлик давлат сиёсати даражасига олиб чиқилаётганини қайд этди.

 Суҳбат якунида ахборот соҳасини янада ривожлантиришга доир қатор лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ҳамда барча йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net