Пойтахт ва ҳудудларда юрак-қон томир касалликлари бўйича Европа кардиология марказлари қурилади

18.06.2020 12:25

ВАРШАВА, 17 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси кўмагида Польшанинг “Irimed” компанияси раҳбарияти билан онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда юрак-қон томир касалликлари бўйича Европа кардиология марказларини ташкил қилиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Умумий қиймати 25 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа муҳокамасида ?нвестициялар ва ташқи савдо, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти вакиллари иштирок этди.

Польша компанияси президенти Р.Гиллойиҳанинг биринчи босқичини бошлашга тайёр эканини маълум қилди. Тошкент шаҳрида қуриладиган 4 қаватли марказ замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, у ерда коронар муолажалар, периферик ва юрак касалликлари бўйича жарроҳлик амалиётлари бўлимлари ташкил қилинади.

?ккинчи босқичда вилоятларида клиниканинг диагностика бўлимларини ташкил этиш режалаштирилган. Учинчи босқичда эса тиббий марказ кечаю кундуз фаолият юритувчи ўткир инсульт ва миокард инфаркти учун даволаш дастурига эга қўшимча шошилинч бўлимлар ҳисобига кенгаяди.

Ушбу инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган ?нвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган. Уни амалга ошириш учун мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулдир.

Музокаралар чоғида "Ўзбекистон темир йўллари" бошқаруви раиси Х.Ҳосилов Тошкент шаҳрида инвестиция лойиҳасининг биринчи босқичини қуриш ва амалга ошириш режалаштирилган ҳудуд ҳақида маълумот берди. ?нвесторга "Ўзбекистон темир йўллари" тасарруфидаги ҳудуднинг ер ости коммуникация тармоқлари ҳақидаги топографик маълумотлар тақдим қилинди.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари польшалик шерик билан режалаштирилаётган объектга эгалик қилишшакллари, шунингдек, лойиҳани кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган ҳаракатлар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўз навбатида, Р.Гил Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун яратилган шароитни юқори баҳолаб, мамлакат иқтисодий ўзгаришларнинг энг муҳим босқичида эканини қайд этди.жаҳон бизнес ҳамжамиятининг Ўзбекистон бозорига кириши ислоҳотларнинг муваффақиятли рўёбга чиқарилишига боғлиқ эканини таъкидлади. Бу жараёнда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган инвестициялар муҳим роль ўйнайди, улар янги иш ўринлари ташкил этиш ва иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқлари, жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.

Польшалик ишбилармон сўзларига кўра, қисқа вақт ичида Ўзбекистон иқтисодий соҳада ижобий натижаларга эришди. Пандемияга қарамай, давлат дастурлари ва ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши, иқтисодиётни кенг миқёсда модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш юқори макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишнинг асосий омили бўлмоқда.

?нвестор кўриб чиқилаётган сармоявий лойиҳа соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга, мамлакат фуқароларини юрак хасталиклари ва юрак-қон томир касалликларидан даволашда муносиб ҳисса бўлиб қўшилишига ишонч билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net