Португалияда яшаётган ватандошларимиз 17 октябрь куни Президент сайловида муддатидан олдин овоз беради

14.10.2021 14:07

МАДР?Д, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси 24 октябрь куни давлатимиз раҳбарлиги учун бўлиб ўтадиган сайлов ?спания ва Португалияда доимий ва вақтинча яшаётган юртдошларимизни хабардор қилиш бўйича тарғибот тадбирларини давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, ушбу давлатлар ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилувчи ватандошларимиз  Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида ташкил этилган 15-сайлов участкасида овоз бериши мумкин. Манзил: La Plaza de la Lealtad, 3, 28014 Madrid Tel.:+34913101639, +34658109050. Е-mail: secretaria@uzbekembassy.es; consulado@uzbekembassy.es.

Бундан ташқари, Португалияда яшаётган фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида 17 октябрь куни муддатидан олдин овоз бериш  жараёни Rua General Norton de Matos, Apartado 4133, 2411-901 Leiria манзилида ташкил этилади. 

Элчихона 18 ёшдан ошган барча юртдошларимизни Ўзбекистон Президенти сайлови ўтказиладиган 24 октябрь куни ва муддатидан олдин овоз бериш жараёнида фаол иштирок этишга чақиради!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net