Польшалик халқаро кузатувчилар: Ўзбекистон Президенти сайлови эркин, очиқ ва кучли рақобат остида ўтди

28.10.2021 10:58

ВАРШАВА, 28 октябр, /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этган Польшалик халқаро кузатувчилар «Дунё» АА мухбирига берган интервьюларида ушбу сиёсий тадбир ҳақидаги фиrр-мулоҳазаларини билдирди.

Павел  Чарнецкий Варшава менежмент университети ректори:

- Марказий сайлов комиссияси сайловни ҳуқуқий-техник жиҳатдан самарали ва ошкора ўтказди. Президент сайлови кампанияси ўта эркин ва рақобатбардош ҳуқуқий-сиёсий муҳитда, танқидий фикрларга муроса қилинган ҳолда уюштирилди. Сайлов кампанияси давомида барча номзодларга тенг имкониятлар тақдим этилди. Миллий оммавий ахборот воситалари уларнинг сайловолди ташвиқотини батафсил ёритишни таъминлади.

Шу билан бирга, номзодлар давлат оммавий ахборот воситаларидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон Президенти сайловини қонуний, эркин, очиқ ва кучли рақобат остида ўтди, дейишга барча асосларимиз мавжуд.

Януш ПехочинскийПольша-Осиё савдо-саноат палатаси президенти:

- Мамлакат сайлов қонунчилиги такомиллаштирилмоқда. Айниқса, президентликка номзодлар томонидан маъмурий ресурслардан фойдаланишга сайлов жараёнида йўл қўйилмагани кўзга ташланди.

Биз Марказий сайлов комиссияси ва сайлов жараёнининг барча ташкилотчиларининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз.

Альдона Михаляк, Польша хотин-қизлар қўмитаси раиси:

- Мен ҳозир қатъий тарзда таъкидлашим мумкинки, сайлов тизими мунтазам такомиллаштириб бориладиган жараён, бунда ривожланган фуқаролик жамияти ҳақиқий сиёсий рақобатни таъминлайди. Ўзбекистонда бу йўналишда катта ишлар амалга оширилиб, сайлов жараёнида ҳуқуқ ҳимоячилари ва нодавлат ташкилотларининг фаол иштироки кўзга ташланди.

МСК маълумоти бўйича сайловда Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисова иккинчи ўринни олгани ҳам эътироф этиш учун жуда муҳим нуқта ҳисобланади. Бу Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан муносабат тубдан ўзгараётганини, уларга мамлакат ҳокимияти, сиёсий ва ижтимоий тузилмаларда тобора кўпроқ ўрин ажратилаётганини кўрсатади.

Андрей  Каземирский ва Марек Лоос,  Польша оммавий ахборот воситалари вакиллари:

- Ўзбекистон Президенти сайлови амалдаги миллий сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтказилди. 

Ташкилий ишлар демократик сайловларнинг умумэътироф этилган халқаро стандартларига тўлиқ жавоб берди. Овоз бериш давомида оммавий ахборот воситаларига шикоят ва мурожаатлар келиб тушгани йўқ. Халқаро кузатувчилар ва  хорижий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда ўзини хотиржам ва дадил тутди.

Ўзбекистонда журналистларга нисбатан ҳурмат юқорилигини ҳис қилдик.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net