Польшадан табрик: Ўзбекистон келажагини Конституциямизда белгиланган принциплар асосида биргаликда қурамиз

05.12.2020 09:54

ВАРШАВА, 5 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан хорижда яшаётган ва таълим олаётган ватандошларимиздан юртдошларимиз номига табриклар билдирилмоқда. Ушбу мазмундаги табриклардан бири Варшава университети талабаси Абдулазиз Нуриддинов томонидан йўлланди.

—Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

Сизларни ўзим ва барча Польшадаги ватандошларимиз номидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги билан табриклайман.

Конституция бу нима ва нима учун у муҳим ҳисобланади?

Ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини тамиллашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларни ўзининг конституцияси – асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. Яъни ўз халқининг хоҳиш иродаси, дили ва тилидаги эзгу ниятларга ҳамоҳанг Конституцияга эга бўлган мамлакат ўзи белгилаган юксак марралардан ҳеч қачон оғишмасдан, доимо олдинга қараб боради.

Конституция инсоннинг озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларини, сўз ҳамда эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарди!

Тарихга назар солсак буюк Соҳибқирон Амир Темур «Давлат қонунлар асосида қурилмас экан... ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади» деб таъкидлаган эди.

1992 йил 8 декабрь кунида қабул қилинган Ўзбекистон Конституцияси шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ ва равшан белгилаб берди. Бош қомусимиз жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишдан қатъий назар юртимиз фуқароларини тенглигининг кафолатланишини эътироф этади ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратади.

Шу сабабли Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз зарур!

?шонаманки, Ўзбекистоннинг буюк ва ёруғ келажагини Конституциямизда белгиланган принциплар асосида биргаликда қурамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net