Польша ижтимоий-сиёсий ва кенг жамоатчилик доиралари вакиллари Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига катта қизиқиш билдирмоқда

01.10.2021 16:38

ВАРШАВА, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, шунингдек, Польша ҳудудида вақтинча яшаётган юртдошларимизнинг конституциявий ҳуқуқини таъминлаш юзасидан тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, «Польша - Осиё» савдо-саноат палатаси президенти, Польша Бош вазири маслаҳатчиси Я.Пехочинский, Польша Аёллар лигаси бошқаруви раиси А.Михальяк ва Варшава менежмент университети ректори П.Чарнецкийнинг Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиши бўйича музокаралар якунига етказилди ҳамда уларга таклифномалар тақдим этилди. Польшалик халқаро кузатвчилар ушбу таклиф учун минатдорлик билдириб, Президент сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш ўзлари учун фахр ва шараф эканини таъкидлади.

Бундан ташқари Президент сайловини бевосида жойида ёритиш учун Польшадан ОАВ вакиллари катта қизиқиш билмоқда. Жумладан, мамлакатнинг «Polish Market» ва  «Transport Manager» каби нуфузли нашрлари вакиллари давлатимиз раҳбарлиги учун кечадиган сиёсий тадбирга иштирок этиш ташаббуси билан чиқди.

Сайловга тайёргарлик доирасида элчихона томонидан Польша университетларида таҳсил олаётган талабалар ва мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар билан Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар доирасида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган ушбу сиёсий жараённи элчихонанинг веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ҳамда республика ОАВлари орқали кузатиб бориш мумкинлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги веб-сайти орқали хорижий давлатларда сайловда иштирок этишни истаган фуқароларни электрон рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилгани ҳақидаги ахборот кенг тарқатилмокда.

Бундан ташқари, Варшава шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси ҳузурида 29-сайлов участкаси комиссияси таркиби аниқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net