Покистонда ўтказилган давра суҳбати Ўзбекистондаги сўнгги муҳим сиёсий воқеаларга бағишланди

28.10.2021 10:59

?СЛОМОБОД, 28 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Покистондаги элчихонасида “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА  мухбири.

Тадбир Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайлови натижалари, “Шавкат Мирзиёев - узоқни кўра биладиган давлат арбоби” китоби ҳамда мамлакатимиз ҳаётига бағишланган иккита журналнинг махсус сонлари  тақдимотига бағишланди.

Давра суҳбатида Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази, «Бобур форуми» ассоциацияси раҳбарияти ва экспертлари, ишбилармон доиралар, олий ўқув юртлари ва Покистон оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этган халқаро кузатувчилар қатнашди.

Ўзбекистон элчиси Ойбек Усмонов анжуман иштирокчиларига Марказий сайлов комиссиясининг Президент сайловини ўтказиш билан боғлиқ фаолияти, Президентликка номзодларнинг дастурлари, миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Давра суҳбати давомида, шунингдек, «Peace International» ва «Diplomatic Focus»  журналлари махсус сонларининг тақдимоти ўтказилди.   Нашрларда Ўзбекистон раҳбариятининг ташқи ва ички сиёсати йўналишлари, халқаро ташкилотлар доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслари, Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий ўзаро боғлиқлиги лойиҳаларини амалга оширишга бағишланган мақолалар ўрин олган.

Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази ижрочи директори Ҳолид Акром Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ва ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган минтақавий ва глобал ташаббусларга бағишланган «Шавкат Мирзиёев – узоқни кўра биладиган давлат арбоби» номли таҳлилий мақолалар тўпламидан иборат китобни тақдим қилди.

Давра суҳбати Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Ушбу мавзудаги материалларда Ўзбекистон раҳбарияти ва мамлакатимизнинг ?сломободдаги дипломатик миссиясининг икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net