Покистон оммавий ахборот воситалари томонидан Ўзбекистонда пандемия даврида аҳоли саломатлигини сақлаш чоралари эътироф этилди

23.08.2020 10:56

?СЛОМОБОД, 23 август. / «Дунё» АА /. Покистоннинг «Diplomatic News Agency» ва «Daily Islamabad Post» ахборот агентликлари веб-сайтларида «Шавкат Мирзиёев: Пандемия Мустақиллик кунини нишонлашда оммавий йиғилишлар ва  тантаналарни чеклашни талаб қилмоқда»  («Shavkat Mirziyoyev: Pandemic requires to restrict mass gathering and celebrations on Independence») сарлавҳали мақалалар нашр этилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Покистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президентининг коронавирус пандемияси даврида республика аҳолисининг соғлиғини сақлашга қаратилган ва тиббиёт ходимларининг COVID-19 билан касалланган беморларни даволашдаги улкан ютуқларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайдилар.

Нашрларда давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаларига коронавирус билан курашиш самарадорлигини ошириш учун хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш бўйича топшириғига эътибор қаратилади. «Яқинда Россия, Германия ва Хитойдан таклиф қилинган шифокорлар асосан энг замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда оғир аҳволдаги беморларни даволаш билан шуғулланмоқдалар», - дейилади Покистон оммавий ахборот воситаларида.

Материалда оммавий йиғилишлар ва тантаналарни ўтказишни чеклаш бўйича ҳукумат томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга ҳам диққат қаратилади.

Шунингдек, мамлакат раҳбариятининг ҳар бир фуқарога кундалик ҳаётда пандемияда яшаш ва ишлашни ўрганиш, эпидемиологик талабларга қатъий риоя қилиш зарурлиги тўғрисидаги чақириғи ижобий қайд этилди.

 Мақолаларда, шунингдек, республикада вазиятни ҳар куни таҳлил қилиш ва коронавирус тарқалишини чеклаш, беморларни самарали даволаш ва муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net