Покистон ОАВ: Ўзбекистон коронавирус пандемияси шароитида шифокорларни қўллаб-қувватламоқда

27.07.2020 10:16

?СЛОМОБОД, 27 июль. /«Дунё» АА/. Покистонда инглиз тилида фаолият олиб борадиган етакчи ахборот агентликларидан бири бўлган «Pakistan in the World» веб-сайтида «Ўзбекистон шифокорлари коронавирус пандемияси пайтида қилган хизматлари учун мукофотланади» («Health Workers of Uzbekistan to be Awarded for their Services During Corona Pandemic») сарлавҳали мақола нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, мазкур мақола Покистон жамоатчилиги ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлди. Жамият, сиёсий ва эксперт доиралар вакиллари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус пандемиясига қарши олиб борган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, унинг оғир дамларда аҳоли билан бирдамлигини таъкидлади.

Мақолада айтилганидек, халқаро ва ўз тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш тактикасини ва COVID-19 инфекциясидан даволаниш стратегиясини халқаро стандартларга мос равишда мувофиқлаштириб бормоқда. Хусусан, беморларни даволаш ва маслаҳат беришда 5 минг нафар шифокор ва 9 минг ҳамшира, шу жумладан тиббиёт мактаблари ва коллежларининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва пенсиядаги мутахассислар жалб қилинган.

Покистонлик мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш ва аҳоли ҳаётини асрашда фаол иштирок этган, вируснинг тарқалишига қарши курашда, шунингдек, касб бурчини бажаришда фидокорона меҳнат қилган бир гуруҳ тиббиёт ходимларини ҳамда айрим вазирлик ва идораларнинг ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги фармони Ўзбекистон раҳбарининг ўз фуқароларига алоҳида эътибор ва ғамхўрлигидан далолат беради. Ушбу эътибор уларнинг жамиятдаги ролини муносиб баҳолайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net