«PISA​ тадқиқотида креатив фикрлашни баҳолаш доираси» қўлланмаси нашр этилди

17.08.2020 17:38

ТОШКЕНТ, 17 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан «PISA​ тадқиқотида креатив фикрлашни баҳолаш доираси» номли қўлланма нашр этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қўлланмада креатив фикрлаш доменининг унсурлари, креатив фикрлаш доменига таъсир қилувчи омиллар халқаро тадқиқотларга таянган ҳолда очиб берилган. Хусусан, креатив фикрлаш деганда нима тушунилиши, креатив фикрлашнинг қай даражада контент ва бошқа доменларга боғлиқлиги, таълим жараёнида креатив фикрлашнинг ривожланишига таъсир қилиши мумкин бўлган ижобий ва салбий омиллар батафсил ёритилган. Шубҳасиз, креатив фикрлаш доменининг илмий асосларини тушуниш педагогларга таълим жараёнида ўқувчилар креатив фаолиятини рағбатлантириш учун самарали метод ва технологияларни танлашда катта ёрдам беради.

Мазкур адабиётнинг яна бир муҳим жиҳати – креатив фикрлашни текширишга қаратилган PISA​ тест топшириқлари намуналари, улар тавсифи, унда текшириладиган унсурлар ва баҳолаш мезонлари келтирилганлигидир. Бу эса бевосита PISA​ дастурида қабул қилинган креатив фаолиятни баҳолаш механизмларини тушунишда катта кўмак бўлиб хизмат қилади.

Таълим жараёнида функционал ва креатив унсурларни ривожлантириш ва уларни баҳолашга қаратилган манбалар, афсуски, ўзбек тилида жуда кам.

Кўпчиликнинг хорижий тилдаги манбалардан фойдаланиш имконияти йўқлигини ҳисобга олсак, мазкур адабиёт педагоглар ва таълим соҳаси вакиллари учун қимматли манба бўлиб хизмат қилади.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net