Пекин мамлакатга кириб келадиган хорижликлар учун карантин қоидаларини кучайтиради

04.03.2020 14:58

ПЕК?Н, 4 март. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Пекин шаҳри маъмурияти ҳукуматга мураккаб эпидемиология вазияти ҳукм сураётган мамлакатлардан Хитой пойтахтига назорат пунктлари орқали кириб келадиган фуқаролар учун 14 кунлик карантин жорий этиши талабини илгари сурмоқда. Бу қоида мамлакатга кириб келган Хитой фуқаролари сингари Жанубий Корея, ?талия, Эрон, Япония ва бошқа давлатлардан келган фуқароларга ҳам бирдек тааллуқли бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хитой Халқ Республикаси пойтахтида 3 март куни бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида Пекин шаҳар ҳукумати масъул котиби ўринбосари Чэнь Бэй оммавий ахборот воситалари вакилларига шу ҳақда маълум қилди.

“Пекин четдан инфекция кириб келишидан ҳимояланиш учун ана шундай чора-тадбирларни кўришга мажбур бўлмоқда, чунки Пекин шаҳри чет эл фуқароларининг Хитойга кириб келишидаги муҳим нуқта ҳисобланади”, деди у.

Янги турдаги COVID-19 вируси дунё миқёсида тобора кенг тарқалиб боряпти. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тарқатган баёнотда қайд этилишича, COVID-19 вирусига чалиниш ҳолатлари қайд этилган мамлакатлар сони 75 тага етди.

Матбуот анжумани чоғида ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Чжао Лицзянь дунёда коронавирус зотилжами эпидемиясининг тарқалиши жараёнларини Хитой диққат билан кузатиб бораётганини қайд этиб, Хитой оғир эпидемиология ҳолат ҳукм сураётган давлатлар билан халқаро ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканини маълум қилди.

ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг айтишича, Хитой ҳукумати Покистон, Япония ва Африка иттифоқи мамлакатлари, Хитой Қизил хоч жамияти билан касалликни аниқлаш ва даволаш масалаларида яқин ҳамкорлик қилмоқда.

Шу билан бирга, Чжао Лицзянь Хитой тиббиёт ходимлари ва кўнгиллилардан иборат гуруҳнинг Эронга юборилганини маълум қилди.

Шуҳрат Умиров,

“Дунё” АА мухбири,

Пекин

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net