«Пахтакор» Эрон жамоасини мағлуб этди

17.02.2020 11:25

ТОШКЕНТ, 17 февраль /«Дунё» АА/. ОЧЛ-2020 "B" гуруҳ 2-тур доирасидаги «Пахтакор» ва «Шаҳр Ходро» ўртасидаги  ўйин  якунланди. Унда тошкентликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. ?ккинчи бўлим эса Шота Арвеладзе шогирдларининг тўлиқ назорати остида кечди. Якунда «Шаҳр Ходро»  дарвозасига ?горь Сергеев иккита ва Шерзод Аъзамов битта гол киритиб, «Пахтакор»нинг  йирик ғалабасини таъминлади.   

Шу тариқа, "Пахтакор" ОЧЛ 2-туридан кейин 6 очко жамғариб, йўқотишсиз юришини давом эттирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net