Паскаль Лоро: Франция Марказий Осиё давлатларининг «Covid-19» га қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди

14.06.2020 10:19

ПАР?Ж, 14 июнь. /«Дунё» АА/. Парижда Европада хавфсизликни башорат қилиш ва ўрганиш илмий-тадқиқот институти Марказий Осиё мамлакатларининг Франциядаги элчилари билан биргаликда «Марказий Осиёда «Covid-19»: минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш пайти» мавзуида онлайн-анжуман ташкил этилди, дея хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Франция Ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиёда иқтисодий дипломатия бўйича махсус вакили Паскаль Лоро, Франциянинг Марказий Осиёни ўрганиш институти (IFEAC) директори Катрин Пужол, Миллий Ассамблея қошидаги «Франция-Марказий Осиё» парламентлараро дўстлик гуруҳи вице-президенти Пьер Кабаре, шунингдек, Франция тадқиқот муассасалари ва таҳлилий доираларининг вакиллари иштирок этдилар.

Онлайн анжуман иштирокчиларига Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган минтақавий сиёсат ва мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар, хусусан «Марказий Осиёни барқарор, хавфсиз  ва фаровон минтақага айлантириш» стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, пандемия даврида аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Қулай санитария-эпидемиологик вазиятни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистонга янги турдаги коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси тузилганилиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ҳамда мамлакатимизнинг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарида тезкор штаблар ташкил этилгани, уларга хорижий мамлакатларда коронавирус эпидемияси боис оғир вазиятга тушиб қолган ватандошларга ёрдам бериш вазифаси юклатилгани ҳам айтиб ўтилди.

?нқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан 1,6 миллиард доллар миқдоридаги маблағни фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолиятини таъминлашга йўналтирилганига алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистоннинг минтақада коронавирус эпидемияси доирасида ўзаро ёрдам кўрсатишга қаратилган гуманитар дипломатияни ривожлантиришга доир сайъ-ҳаракатлари хусусида маълумот берилди. 

Франция ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиёда иқтисодий дипломатия масалалари бўйича махсус вакили Паскаль Лоро ушбу минтақа Франция учун стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Франция томони Марказий Осиё давлатлари томонидан коронавирус тарқалишига қарши курашда – соғлиқни сақлаш ва иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги муаммоларни самарали ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолайди», деди у.

Унга кўра, минтақа мамлакатларида жорий қилинган карантин чораларига қарамасдан, вазирлик ва идоралар даражасидаги алоқалар, шунингдек, Франциянинг йирик хусусий корхоналари Марказий Осиёдаги ҳамкасблари билан ўрнатилган алоқаларни узлуксиз давом эттирмоқда.

Франциянинг Марказий Осиёни ўрганиш институти директори  Катрин Пужол ўзи фаолият юритаётган тадқиқот институти кузатувларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари «Covid-19» тарқалиши оқибатларини самарали бартараф этаётганини таъкидлади. «Марказий Осиё мамлакатларидаги эпидемиологик вазият коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони бўйича жуда кўп ҳолатлар қайд этилган Ғарбий Европа мамлакатларида юзага келган вазиятдан анча яхши», деди Катрин Пужол.

Тадбирда сўзга чиққан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳам ўз мамлакатларида «Covid-19» пандемиясига қарши кураш борасида олиб бораётган сайъ-ҳаракатлар тўғрисида маълумот бердилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net