Пандемиянинг Марказий Осиёга таъсирини ўрганиш масалаларига бағишланган халқаро конференция бошланди

16.09.2020 17:07

ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугун “Пандемиянинг Марказий Осиёга таъсири: илк сабоқлар, коронаинқироз ва ўзгариш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий видеоконференция ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Онлайн тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Конференцияда Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева, шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Марказий Осиё давлатлари, Афғонистон, АҚШ, Буюк Британия, Беларусь, Бельгия, Россия, Туркия, Малайзия, Озарбайжон, Покистон, ?ндонезия, ?спания, ?сроилдан қатор халқаро ташкилотлар, академик доиралар вакиллари, таниқли давлат ва жамоат арбоблари, экспертлар иштирок этмоқда.

Халқаро анжуманнинг биринчи кунида тўртта ялпи мажлис ўтказилади. Унда пандемиянинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини юмшатиш ҳамда салбий таъсирини бартараф қилиш борасидаги давлатлар интилишлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари ?лҳом Неъматов “Пандемия шароитида Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар” мавзусида маъруза қилади.

?кки кун давом этадиган тадбирда пандемиядан келиб чиқадиган хулосалар, унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этиш, ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифалари муҳокама этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net