Пандемия шароитида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси Туркияда эътироф этилди

14.06.2020 10:18

АНКАРА, 14 июнь. /«Дунё» АА/. «Сovid-19» глобал пандемияси дунё мамлакатлари иқтисодиётига жиддий салбий таъсир ўтказмоқда. Миллий иқтисодиётни ушбу инқироздан ҳимоя қилиш деярли барча давлатлар учун долзарб бўлиб қолмоқда. Эътиборлиси, бу борадаги Ўзбекистоннинг тажрибаси Туркия сиёсий экспертлар доираси вакилларида ва оммавий ахборот воситалари ўртасида жиддий қизиқишга сабаб бўлмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, Туркиянинг «Stratejik araştirmaler derneği – Sageder» (Стратегик тадқиқотлар жамияти) ўз расмий сайтида мамлакатмизнинг «Сovid-19» пандимиясининг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш борасида белгиланган чора-тадбирлар мавзусида таҳлилий мақол нашр этилди.

Мақолада мамлакатимизда президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган чора-тадбирлар нафақат миллий иқтисодиётни, балки минтақадаги вазиятни пандемиянинг салбий таъсирларидан асрашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланган.

Материал аниқ рақамлар, график ва жадваллар билан назарий ва амалий нуқтаи-назардан пухта таҳлил асосида муштарийлар эътиборига ҳавола қилинган.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, инглиз тилида нашр этилган ушбу материал коронавирус эпидемиясига қарши курашда Ўзбекистон тажрибасини ўрганаётган хорижлик мутахассислар учун қўшимча манбалардан бири бўлиб хизмат қилади.

«Stratejik araştirmaler derneği – Sageder» Туркиянинг муҳим таҳлил марказларидан биридир. Ушбу жамият томонидан халқаро долзарб мавзуларда олиб борилган тадқиқотлар, эълон қилинган таҳлилий мақолалар ва шарҳлар нафақат Туркияда балки бутун дунёда ўз ўқувчиларига эга.

«Sageder» расмий сайтида эълон қилинган мақола мазкур тадқиқот ташкилотининг Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришларга бефарқ эмаслигидан далолатдир. Бу ўз навбатида юртимизда коронавирус пандемиясига қарши курашда тўпланган ижобий тажрибанинг халқаро миқёсда, шу жумладан Туркияда, эътироф этилганидан далолатдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net