Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон Президентининг таклифлари ?ҲТдавлатлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг аввалги даражасини тикл

06.03.2021 13:41

БОКУ, 6 март. /«Дунё» АА/. Озарбайжон эксперт доиралари вакиллари Президент Шавкат Мирзиёевнинг ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) давлат раҳбарларининг 14-саммитидаги нутқига  ўз муносабатини билдиришда давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?лгар Велизаде, «Жанубий Кавказ» сиёсатшунослар клуби раҳбари:

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг ?ҲТ 14-саммитидаги нутқи муҳим ташаббуслар билан эсда қолди. Уларни амалга ошириш ушбу минтақавий ташкилот доирасида ҳамкорликни фаоллаштиришга катта туртки беради.

Хусусан, ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида карантин чоралари доирасида киритилган савдо ва транспорт тўсиқлари ва чекловларини олиб ташлашнинг мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. Шубҳа йўқки, дунё аста-секин умумий карантин режимидан чиқиб кетаётган шароитда ушбу таклиф  ўта долзарб. Бу, ўз наватида, ?ҲТ давлатлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг аввалги даражасини тиклаш жараёнини рағбатлантиришга қаратилган.

Шунингдек, минтақавий савдо шартномасини иложи борича тезроқ қабул қилиш орқали савдони рақамлаштириш ва электрон тижоратни ривожлантириш бўйича ечимларни кенг татбиқ этиш таклиф этилмоқда. Менежментнинг янги технологиялари ва тамойилларини жорий этиш шароитида Ўзбекистон Президентининг таклифи ?ҲТ мамлакатларида электрон тижоратни ривожлантиришни рағбатлантиради, уни жаҳон савдо тизимида қўлланиладиган стандартларга мослаштиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net