Озарбайжон Президенти Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосарини қабул қилди

25.05.2022 11:46

БОКУ, 25 май. /«Дунё» АА/. Озарбайжон Президенти ?лҳом Алиев кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон билан Озарбойжон ўртасидаги дўстона муносабатлар сиёсий, иқтисодий, транспорт ва бошқа соҳаларда муваффақиятли ривожланаётгани алоҳида таъкидланди.

 Озарбайжон Президенти Ўзбекистон Президентининг Фузулий тумани ҳудудида мактаб биноси қуриш билан боғлиқ ташаббусини яна бир бор юксак қадрлашини билдирди.

Жаҳон аҳамиятига молик кўплаб диққатга сазовор жойлар ва тарихий обидаларнинг мавжудлиги туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун яхши замин яратаётгани таъкидланди. Шу билан бирга, маданият соҳасидаги икки томонлама алоқаларни янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net