Озарбайжон, ?талия ва Россия билан инвестициявий ҳамкорлик ҳолати танқидий таҳлил қилинди

03.03.2020 11:05

ТОШКЕНТ, 3 март. /“Дунё” АА/. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Озарбайжон, ?талия ва Россия билан инвестициявий, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Вазир С.Умурзоқов раҳбарлигида, видеоконференция шаклида ўтган муҳокамаларда ушбу мамлакатлардаги иқтисодий шериклик мавжуд салоҳиятидан етарли фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилган.

Шу боис йиғилишда мутасаддиларга хорижий мамлакатларга ишчи гуруҳлар сафарини уюштириш ёки видеоконференция алоқа сессияларини ташкил қилиш вазифаси юклатилган.

Конференцияда қайд этилишича, ушбу чоралар ҳамкорликнинг янги имкониятларини ҳар томонлама ишлаб чиқиш ва салоҳиятли шериклар билан ўзаро муносабатларни фаоллаштиришга хизмат қилиши зарур.

Шунингдек, муҳокамаларда инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишда "Тармоқ идоралари – маҳаллий ҳокимият – элчихона" механизмидан фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ҳам иштирок этиб, хорижий ҳамкорларнинг устувор жиҳатлари, истиқболли йўналишлар тўғрисида маълумот беришди, икки томонлама иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш борасидаги қарашларини билдирди.

Якунда белгиланган топшириқларни самарали ва тезкор бажариш механизмлари ишлаб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net