Осиё тараққиёт банки “Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистонга қарийб 274 миллион АҚШ долла

08.04.2022 10:31

ТОШКЕНТ, 8 апрель. /«Дунё» АА/. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонгап “Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш учун 273,8 млн АҚШ доллари миқдорида қарз маблағини 24 йил муддатга ажратиш маъқулланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Norma.uz» порталнинг маълум қилишича, ушбу маблағнинг  183,8 миллион доллари “Сурхондарё” лойиҳасини амалга оширишга, 90 миллион доллари эса “Бухоро” лойиҳасини якунлашга йўналтирилади.

Маълумки, жорий йил 4 апрель куни мамлакатимиз Президентнинг «Осиё тараққиёт банки иштирокида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинган эди.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йилни (4 йил имтиёзли даврни инобатга олган ҳолда 2022–2027 йиллар) ташкил этади.

ОТБнинг қарз маблағларини сўндириш, шунингдек, фоиз, қарз бўйича комиссия ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net