«Осиё ал-явм» газетаси мақоласида Ўзбекистонда туризм хавфсизлигини таъминлашдаги амалий чоралар ҳақида сўз боради

27.07.2020 14:39

ҚОҲ?РА, 27 июль. /«Дунё» АА/. Миср Араб Республикасининг нуфузли «Осиё ал-явм» (Осиё бугун) ахборот агентлиги сайтида Абу Бакр ал-Магднинг «Ўзбекистон коронавирусга чалинган сайёҳларга 3 минг АҚШ доллари миқдорида пул тўлайди» сарлавҳали мақоласи  чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Материалда коронавирус билан боғлиқ бугунги вазиятда туризм соҳасида кузатилаётган инқироз ҳақида сўз боради.

“Ўзбекистон ҳукумати ва соҳа мутасаддилари туризмни қайта тиклаш ҳамда сайёҳларни жалб қилиш мақсадида қатор лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида келадиган туристлар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш чоралари бўйича алоҳида ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, мамлакатга келган сайёҳ коронавирус юқтириб олган тақдирда унга 3 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тўланади”, дейилади мақолада.

 Нашрда, шунингдек, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм бўйича элчиси Софи ?ббутсоннинг фикрлари келтирилган.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукумати яқинда қабул қилинган хавфсизлик чораларига ишонади ва ушбу тизим сайёҳларни коронавирусдан ҳимоя қилиш учун туризм соҳасида қўлланилади.

Мақолада давлат сайёҳлар учун зарур шароит яратаётгани айтилади. Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар хавфсизлик ва гигиена бўйича қабул қилинган ички тартиб-қоидаларга амал қилишлари зарурлиги таъкидланади.

Туристик компания ва меҳмонхоналар соғлиқни сақлаш ва эпидемиологик хавфсизликнинг янги стандартлари бўйича сертификатни олишлари талаб этилиши ҳақида хабар берилади.

«Осиё ал-явм» сайтидаги мақолада, шунингдек, мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият ҳақида ҳам атрофлича маълумот тақдим этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net