Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирамиз

23.11.2021 12:14

ТОШКЕНТ, 23 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча пойтахтимизда ушбу мавзуда халқаро конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нновацион ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда  БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ минтақавий бюроси директори Мирьяна Сполярич Эггер, Мегаполисларни ривожлантириш Буюк Париж альянси президенти Николя Бушу, ЮНEСКО Бош директорининг илм-фан бўйича ёрдамчиси Шамила Наир-Бедуэль сингари холқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Анжуманни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов  очиб берди.

Oрoл денгизи инқирoзи минтaқaдaги миллиoнлaб oдaмлaрнинг ҳaётига сaлбий тaъсир кўрсатиб келмоқда. Кейинги 55 йилдa мазкур денгизнинг қуригaн қисмида 5,2 миллиoн гeктaрлик «Оролқум» дeб нoмлaнгaн янги чўл пaйдo бўлгани қайд этилди.

Таъкидланганидек, 2021 йил 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди.

Бу резолюцияга асосан экологик инновация вa тexнoлoгиялaр ҳамда яшил иқтисoдиёт вa маҳсулотлардан кўп марта фойдаланадиган иқтисoдиёт тaмoйиллaри асосида Oрoлбўйи ҳудудини экологик вa инсoн инқирoзи билaн бoғлиқ ҳудуддaн бaрқaрoр ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнган ҳудудгa aйлaнтириш бўйичa стрaтeгик йўнaлишлар ва устувор лойиҳалар белгиланди.

Халқаро конференцияда асосий эътибор, дунё тажрибасидан келиб чиқиб, Оролбўйида инновациялар ва экологик тоза технологияларни, энергия ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, чўлланишнинг олдини олиш ва экологик туризмни ривожлантиришга қаратилди.

Айни пайтда Оролбўйида ICBA халқаро марказидан келтирилган 18 та ўсимликни ва маҳаллий ёввойи ўсимликлар флораси намуналарини маданийлаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилаётгани маълум қилинди. Орол денгизининг қуриган тубида 10 хилдан ортиқ тупроқ намунаси асосида илмий лизиметрик тадқиқот майдончаси барпо этилди. «Оролдаги менинг боғим» (My garden in the Aral Sea) агро-экотуризм лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳозирги кунда кўргазма участкаларида 5 минг 126 дан ортиқ декоратив ҳамда чўлга чидамли дарахтлар экилган.

Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кўмагида Оролбўйи халқаро инновация марказида бир қатор лойиҳалар изчил рўёбга чиқарилаётир. Жумладан, ЮН?СEФ ташкилоти ҳамкорлигида «ImkonLab» дастури доирасида Мўйноқ, Бўзатов, Қўнғирот, Нукус туманлари ёшлари стартап лойиҳаларига ёрдам кўрсатилди. Туниснинг «Chahbani Technologies» компанияси билан ҳамкорликда янги инновацион тупроқ остидан суғориш ирригация тизими жорий этилмоқда. Хитой Фанлар кадемиясига қарашли Синьцзян экология ва география институти кўмагида сувни тежаш технологияси асосида маккажўхори ва пахта ҳосилдорлигини кўпайтириш тажрибалари ўтказилмоқда.

Анжуманда  ушбу халқаро конференцияда Япония билан Satreps дастури доирасида илмий-тажриба ишларига ҳамда Германия билан Client III дастури доирасида янги қўшма танловга пойдевор қўйилаётгани маълум қилинди.

Конференция якунлари бўйича Оролбўйи минтақасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда инновацион ривожланишнинг зарурий инфратузилмасини шакллантириш мақсадида БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ташаббуси дунё ҳамжамиятига тақдим этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net