Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликни таъминлаш масаласида ҳукуматга парламент сўрови юборилди

05.08.2022 16:14

Онлайн

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Президентимизнинг 2021 йил 29 июлдаги «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги қарори ижроси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилиниб, вазифалар ижроси устидан таъсирчан парламент назорати амалга оширилмоқда.

Оролнинг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича дунёда муқобил бўлмаган ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Аҳоли учун муносиб турмуш шароит яратиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш, даромадларини кўпайтириш, соғлигини сақлаш ва ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Қарорда белгиланган тадбирларни бажариш учун Жўқорғи Кенгес депутатлари бириктирилиб, юзага келган муаммоларни бартараф этиш, сусткашликка йўл қўйган масъулларга сенатор ва депутатлик сўровларини юбориш амалиёти йўлга қўйилган.

Натижада Давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган қарори билан тасдиқланган «йўл харитаси»нинг 1-иловасида белгиланган 71 та тадбирдан 20 таси бажарилишига эришилган.

Шу билан бирга, бугунги кунга қадар «йўл харитаси»нинг 1-иловасида белгиланган 9 та тадбир муддатида бажарилмаганлиги, 5 тасининг муддати кечиктирилганлиги аниқланди.

«Йўл харитаси»нинг 2-иловасида кўрсатилган 65 лойиҳадан 15 таси амалга оширилган. Бироқ, 1 та лойиҳа муддатида амалга оширилмаган ва 6 тасининг муддатини узайтириш бўйича таклиф киритилган.

Қарорда белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлашга кескин тўсқинлик қилаётган омиллар ҳамда тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида асослантирилган тушунтириш бериш талаби билан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш бўйича қарор қабул қилинди.

 

ЎзА 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net