Орол денгизи муаммоларини ечишнинг инновацион воситалари бўйича ўқувлар бошланди

10.06.2020 13:06

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /«Дунё» АА/. БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси миллий экспертлар ва мутахассислар учун ўқув-тайёргарлик машғулотларини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нновацион ривожланиш вазирлиги манбасига асосланиб.

Машғулотлар «Орол денгизи минтақаси – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» концепциясини такомиллаштириш ҳамда уни амалга ошириш учун “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда кўмаклашиш мақсадида Барқарор ривожланиш мақсадлари интеграцион ташаббуси доирасида ташкил этилди.

Машғулотларда депутатлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, Оролбўйи инновацион маркази, халқаро ва экологик жамғармалар, сиёсий партиялар, илмий тадқиқот институтлари мутасаддилари иштирок этмоқда.

Ўқувлар “Zoom” платформаси орқали рақамли кўринишда олиб борилади, бу эса, ўз навбатида, карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлайди ҳамда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан вакиллар иштирок этишига имкон беради. Машғулотларда муайян тарзда тизимли фикрлаш, хатарнинг хусусиятлари ва инновацион ёндашувлар тўғрисида маълумотлар берилади.

Машғулотларда Орол денгизи минтақасини комплекс қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш учун БМТ Тараққиёт дастури мутахассисларидан иборат икки миссия жалб этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net