Оммабоп халқаро портал Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилди

06.04.2022 15:11

ЛОНДОН, 6 апрель. /«Дунё» АА/. Сайёҳлар орасида оммабоп бўлган «Lonely Planet» халқаро нашриёт компанияси порталида «Май ойида саргузаштлар ва мўъжизалар учун қаерга бориш керак» сарлавҳали мақола эълон қилинди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Lonely Planet» ижрочи директори Жим Броди қаламига мансуб мақолада Абруззо (?талия), Нюфоундланд (Канада), Комода ороли (?ндонезия), Норвегия, Туркия  ва бошқа мамлакатлар ҳақида сўз юритилган.

Оммабоп сайёҳлик йўналишлари рўйхатига Ўзбекистон ҳам киритилиб, мамлакат «минг йиллар давомида Марказий Осиёнинг маданий юраги» бўлиб келган, деб таъкидланган.

Нашрда Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларимиз алоҳида қайд этилган. «Ушбу тарихий шаҳарлар ўзининг юксак дид билан қурилган мақбаралари, масжид ва мадрасалари билан сайёҳларни ўзига жалб этади.  Шунингдек, Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ?пак ва зираворлар фестивали доирасида гилам тўқиш, ёғоч ўймакорлиги, мусиқа ва тасвирий санъат анъаналари билан танишиш мумкин», деб ёзади «Lonely Planet».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net